IDECA 2025 – стоматологлар ва уларнинг беморлари учун йилнинг асосий воқелиги
4 недели назад
Ўзбекистон, Тошкент — Sharq-press. Тошкентда 14–16 май кунлари IDECA 2025 Халқаро стоматология кўргазмаси ва Марказий Осиё стоматология конгресси бўлиб ўтмоқда. Тадбир Biostom компанияи ва қатор стратегик ҳамкорлар томонидан ташкил этилган.
Энг йирик стоматология форуми Ўзбекистон Стоматологлар ассоциацияси ва мамлакатнинг етакчи ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари раҳбарлигида ўтказилмоқда.
IDECA бугунги кунда Ўзбекистондаги ягона ихтисослаштирилган халқаро стоматология кўргазмаси бўлиб, иккинчи марта ўтказилмоқда.
Biostom компанияси раҳбари, IDECA лойиҳаси директори Фазлиддин Содиқовнинг сўзларига кўра, 2024 йилдаги биринчи кўргазма 10 дан ортиқ мамлакат, 200 дан зиёд жаҳон брендлари ва 5000 дан ортиқ ташриф буюрувчиларни бирлаштирган. Бу йил эса пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган кўргазмада Россия, Ўзбекистон, Хитой, Швейцария, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларнинг компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Ўзбекистон Стоматологлар ассоциацияси раиси, профессор, тиббиёт фанлари доктори Адҳам Ҳасановнинг интервьюсида таъкидланишича, бугунги кунда соҳада катта ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Щзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида бирламчи стоматологик ёрдам кўрсатиш хусусий стоматология клиникаларига аутсорсинг асосида ўтказилмоқда.
Айни пайтда Ассоциация тегишли ҳужжатлар, нормалар ва стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этмоқда. Шу муносабат билан IDECA ихтисослаштирилган кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси стоматология соҳасини ривожлантириш учун алоҳида аҳамият касб этади.
«Стоматология инфратузилмаси ва технологиялари жуда жадал ривожланмоқда. Шунинг учун ҳам беморлар саломатлиги учун замонавий дори воситалари ва энг янги технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Кўргазма ёш мутахассислар билими ривожланиши учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки улар бу ерда жаҳон стоматология амалиётида бугун нималар қўлланилаётгани билан IDECA доирасида ташкил этилган маҳорат дарслари ва ўқув модуллари орқали кенг танишишлари мумкин», — деб ҳисоблайди Адҳам Ҳасанов.
Ассоциация раҳбари IDECAнинг мустақил равишда ва фармакология компанияларининг кўмагисиз ташкил этилган, фақат стоматологияга ихтисослашган кўргазма экани катта аҳамият касб этишини таъкидлади.
Дарҳақиқат, бу жуда муҳим, чунки шу тариқа Марказий Осиё стоматология кўргазмаси ва унинг конгресси кенг қамровли таълим ва тажриба алмашинувига, соҳа вакиллари ўртасида кенг алоқалар ўрнатишга катта эътибор қаратиш имконини беради.
Кўргазма ва конгресс давомида ёшлар мавзуси доимий равишда кўтарилади. Хусусан, Тошкентдаги Kimyo Халқаро университети — ташкилотчи Biostom компаниясининг стратегик ҳамкори бу ерда ўзининг катта таассурот қолдирувчи стендини намойиш этди.
Университет вакили Шоҳруҳбек Расуловнинг интервьюсида айтилишича, IDECA олий ўқув юрти учун бўлажак стоматологлар таълимининг ўз концепциясини, ўқув жараёнида назария ва амалиётни интеграциялаш бўйича ўз ноу-хауларини тақдим этиш имкониятига айланди. Университет доимий равишда барча янгиликларни ўзлаштиришга интилади, соҳадаги инновацияларга катта қизиқиш билдиради ва улар асосида талабаларга кечиктирмасдан билим беришга ҳаракат қилади.
«Бизнинг университетимиз тиббиёт ва стоматология соҳасида ёш ҳисобланади. Шу билан бирга, рақамлаштиришга асосланган энг янги технологиялар билан фаол равишда ҳамқадам бўлмоқдамиз», — дея таъкидлайди Ш. Расулов.
Университет стендида кўргазмага ташриф буюрувчилар замонавий 3Д-принтерлар ва бошқа инновацион ускуналардан фаол фойдаланилаётган замонавий стоматологнинг малака ошириш жараёни ва кейинги фаолияти билан танишадилар.
Дарҳақиқат, университет мақтанишга арзийдиган жиҳатлар кўп: унда Марказий Осиёда ягона бўлган, 24 иш ўринли, замонавий техноскоплар ва фантомлар билан жиҳозланган симуляцион стоматология маркази мавжуд. Аммо ҳар доим янада юқори чўққиларни забт этишга интилиш керак.
«Кўргазма бизда катта қизиқиш уйғотади, бу ерда биз ҳамкорларимиз билан стоматология соҳасига яна қандай янги технологиялар кириб келаётгани ва уларнинг қайси бирини ўқув жараёнига татбиқ этишимиз мумкинлигини кўришни истаймиз. Ихтисослаштирилган кўргазманинг борлиги жуда яхши, чунки стоматология тиббиётнинг кенг қамровли соҳасидир», — дейди. Шоҳруҳбек Расулов.
Кўргазмани ташкил этишда Biostom компаниясининг бош ҳамкори сифатида таниқли Германия бренди Dürr Dental иштирок этди. Унинг МДҲ давлатларидаги вакили Михаил Насонов нега ҳамкорлик қарори қабул қилингани ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
«Биринчи навбатда, биз Ўзбекистон стоматология бозорида катта истиқболларни кўрмоқдамиз — у жадал ривожланмоқда, мамлакатда аҳоли кўп ва малакали ҳамда қизиқувчан шифокорлар бор. Биз бир йил олдин биринчи IDECA кўргазмасида бўлганмиз ва менимча, у муваффақиятли ўтди ва бу йилгиси янада муваффақиятли бўлади, деб умид қиламан. Иштирокимиз билан европаликларга ўрнак кўрсатяпмиз деб ўйлайман, бу бозор ҳақиқатан ҳам истиқболли ва бу ерда ишлашнинг маъноси борлигини кўрсатяпмиз».
Мазкур Германия компанияси 80 йиллик тарихга эга ва жаҳон бозорида кенг танилган бўлиб, стоматологлар учун сиқилган ҳаво ва аспирациядан тортиб дезинфекция ва 3Д компютер томографиясигача бўлган кенг турдаги маҳсулотларни таклиф этади.
МДҲ бозорида компания, хусусан, пародонтологик касалликларни даволаш учун мўлжалланган «Вектор» аппарати билан танилган — жуда содда ва ишончли ишлайди, энг муҳими эса — пародонтитни даволашнинг минимал инвазив усулини таъминлайди. Маълумки, аҳолининг 90% гача бўлган қисми у ёки бу даражада ушбу касалликдан азият чекади.
Компания замонавий усулларни тарғиб қилиш мақсадида кўргазманинг маҳорат дарсларида ҳам иштирок этмоқда. Шунингдек, қатор йўналишларда етакчи бўлган ушбу бренд ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Кўргазма доирасидаги форум Ўзбекистон стоматология соҳаси мутахассисларининг янги билимларга нақадар қизиқиш билдираётганликларини намойиш этди. Заллар тўлиб тошиб, турли мамлакатларнинг етакчи мутахассислари томонидан муҳокамалар, маърузалар, маҳорат дарслари, таълим модуллари ўтказилди. Масалан, соҳа эксперти Валерия Денисованинг тақдимотида стоматологияда имплантация масаласини чуқурроқ ўрганиш масаласи кўтарилди. Агар 5 йил аввал имплант қўйилган ҳар бир бемор ҳолати, гўёки, ҳамманинг оғзига тушган бўлса, ҳозир имплантацияга мурожаат қилиш оммавий тус олди. Бу шуни кўрсатадики, имплант, худди инсон танасидаги бошқа бегона жисм каби, нафақат муваффақиятли ўрнатишни, балки кейинги кузатувни ҳам талаб қилади. Яъни, стоматологиядаги бошқа жиҳатлар каби, бу мавзу фақат стоматологлар учунгина эмас, балки кенг жамоатчилик учун ҳам муҳимдир.
Форумда жаҳонга машҳур олим профессор Лакшман Самаранаяке (Гонконг) бошқа долзарб масалаларни ҳам кўтарди.
«Менинг маърузамнинг мавзуси стоматологияда инфекцион назорат қилиш бўлади. Нега айнан шу мавзуни танладим? Чунки у жуда долзарб. Дунё Covid-19, «парранда гриппи» каби янги, кучли инфекция турларига дуч келди ва уларнинг барчаси, шу жумладан, стоматологик амалиёт давомида ҳам осонгина тарқалиши мумкин. Шу билан бирга, ўша Covid-19 эпидемияси дезинфекция ва инфекцияларни назорат қилиш учун янги технологиялар ва янги имкониятларнинг очилишига олиб келди. Шунинг учун бу йўналишда билим алмашиш шу қадар муҳим», — дейди профессор интервьюсида.
Лакшман Самаранаяке бутун дунё бўйлаб маърузалар билан чиқиш қилади. Унинг фикрича, Марказий Осиёда стоматология соҳасига ихтисослашган форумлар унчалик кўп эмас. Шунинг учун у IDECA 2025 ташкилотчиларининг таклифини ҳамкасблари билан ўз билим ва тажрибаси билан бўлишиш мақсадида мамнуният билан қабул қилди.
Кўргазма ва форумнинг яна бир фахрий меҳмони, швейцариялик мутахассис Никки Хафези ўз нутқида «Жамоат соғлиғини миллий скрининг қилиш — тишлардан кўзларгача» мавзусини кўтарди.
Унинг олиб борган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, болаларда кўз касалликлари анамнезини йиғиш жараёнида кўпинча боланинг аввалги тиш ҳолати билан боғлиқ муаммолари юзага чиқади. Бу мавзу нақадар муҳим бўлса, шунчалик долзарбдир, чунки бундай хулосалар ва улар асосида қабул қилинган қарорлар келажак авлодни соғломлаштиришда янгича ёндашувларга йўл очиши мумкин.
IDECA 2025 доирасидаги ҳар бир баёнот ва маҳорат дарслари Ўзбекистон стоматология соҳаси мутахассислари ўз беморларига энг аниқ ва хавфсиз усуллардан фойдаланган ҳолда соғлом бўлишларига ёрдам бериб, доимо такомиллашишга тайёр эканликларини намойиш этади. Соҳанинг ягона ихтисослаштирилган кўргазмаси ва унинг конгресси мамлакатимиз ва бутун минтақада стоматологиянинг жадал ривожланишининг муҳим омилига айланиб бормоқда.